Жанубий Корея U-23 бош мураббийи Хван Сон Хон Япония U-23 билан учрашувдан сўнг (0:3) матбуот анжуманида қатнашди. "Мен таркиб танлашда ва тактикада хатога йўл қўйдим. Мағлубият учун айбни ўз зиммамга оламан. Биз 3 та тўп фарқи билан ютқазамиз деб ўйламагандик, бунга лойиқ эмасдик. Бугун бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат. Улардан узр сўрайман", — деди кореяликлар устози. - Жамоангиз кўп вазиятлар яратди, бироқ гол уролмади. Нима учун бундай бўлди? - Бизга маҳорат етишмади. Ўйин сифати ва имкониятлардан унумли фойдаланиш устида ишлашимиз керак. - Япония ҳақида нима дея оласиз? - Япония яхши ўйнади. Футболчиларининг тезлиги лол қолдирди. Кучли жамоа эканлиги кўриниб турибди. Баҳсга ҳам яхши тайёргарлик кўришган экан. - Ҳакамларга нисбатан қандайдир эътирозингиз борми? - Ҳеч қандай эътироз йўқ. Мен ҳакамлар ва улар чиқарган қарорни ҳурмат қиламан.