Шунингдек, Феруза Норматова ҳам бунга қўшимча қилди
Актёр, хонанда Шаҳзод Султоновнинг онаси ўғли Феруза Норматова билан никоҳлангани ҳақидаги гапларга ойдинлик киритди.
Унинг сўзларига кўра, улар 14 февралда ҳазиллашган. У ўғлига ишонишини таъкидлади. Улар актриса билан кўп ишлагани учун шундай миш-мишлар чиққан бўлиши мумкин. Шунингдек, Феруза Норматова ота-оналари уларнинг касбини тушунади ва турли хил гап-сўзларга аҳамият бермаслигини айтди.
«Менинг ҳам Шаҳзод Султоновнинг ҳам ота-оналаримиз соҳамизни яхши тушунади. Миш-мишларга эътибор бермасдан бизни қўллаб-қувватлайди. Ўйлайманки, бу интервьюдан кейин бизни эр-хотин дейиш ва ҳар хил миш-миш тарқатишни бас қиласиз. Яширинча никоҳ қилган деб Аллоҳдан қўрқмасдан фитна чиқаришяпти. Лекин ота-оналаримиздан Аллоҳ рози бўлсин бизга ишониб, бу гап-сўзларга эътибор бермади», — дейди у.
Актриса ҳамкасбига турмушга чиққанини рад этиб, ҳар ким ўз жуфтини топишига ишонишини айтди. У мухлисларидан яхши гумонда бўлишни сўради.
«Мен Шаҳзод Султоновга турмушга чиққаним йўқ азизлар. Энди ишондингиз деган умиддаман. Ҳар биримиз жуфтимизни топиб бахтли бўламиз. Доим яхши гумонда бўлайлик», — деб ёзади Феруза Норматова.
Аввалроқ Феруза Норматова омма олдида Шаҳзод Султоновдан узр сўраганди. Унинг сўзларига кўра, Шаҳзод Султонов билан орасида кўп хафагарчилик бўлган. Ўша вақтда актриса ўзини ҳақ деб ўйлаган, бироқ ҳақиқатнинг тагига етгач, уялиб қолган. Феруза Норматова актёрдан узр сўраб, бошқа бундай хато қилмасликка ваъда берган.
«Мен ҳозир шахсий нарсани оммага эълон қилмоқчиман. Бу нарсани очмоқчи бўлганимнинг сабаби бор. Менга ўхшаб яхши ижод қилаётган инсонлар арзимаган хатони деб ажралиб кетган. Шаҳзод Султонов билан бизда арзимаган хато эмас, анча катта хатолар бўлди. У билан кўп бирга ишлаётганимни кўрагандингиз. Орамизда кўп хафагарчиликлар бўлди. Шу пайтгача мен ўзимни ҳақ деб ҳисобладим. Бунинг тагига етганимдан кейин уялиб қолдим. Кўп хато қилдим. Шу сабабли мен Шаҳзод Султоновдан узр сўрамоқчиман. Аёл киши деб мени авайлаганингиз учун раҳмат айтаман. Қилган барча хатоларим учун сиздан узр сўрайман. Худо хоҳласа, фақат яхши кунларда кўришиш ва ишлаш насиб қилсин», — дейди актриса.