Тут кўз касалликларида ва шамоллашда фойда қилади
Бир ҳовуч қуритилган тут баргига 1 пиёла қайноқ сув қуйиб, сув буғида 10 дақиқа қайнатилади.
Совутиб, қовоқлар териси артилса, кўзнинг яллиғланиши, кўзга говмичча чиққанда ёрдам қилади.
Дамламада бинт бўлагини намлаб, кўзларга компресс қилиб, 20 дақиқа ётилса, кўз олдининг хиралашуви касаллигига даво бўлади.
Шамоллаш ва титроқ тутганида барги ва шохларининг дамламаси кунига 3-4 маҳал бир пиёладан ичига озгина ялпиз қўшиб ичилади. Бу дамлама маймунжон чойдан ҳам яхшироқ шифо беради.