Сувдан қўрқмайдиган ва соғлиқни кузатиб бориш билан боғлиқ кўплаб машҳур функцияларга эга Fire-Boltt Ninja 3 «ақлли» соати тақдим этилди, деб хабар беради GizmoChina.
Ҳиндистон компаниясининг маълум қилишича, янги «ақлли» соат Bluetooth ва ички ўйинлар борасида қизиқарли функцияларга эга.
Соат пикселлар нисбати 280х240 га тенг 1,69 дюймли суюқ кристалл дисплей билан жиҳозланган. Фойдаланувчи интерфейсида навигация учун ён тугма мавжуд. Тақдим этиладиган опциялар орасида соғлиқ, реал вақт режимида юрак ритми мониторинг, қондаги кислород миқдорини назорат қилиш ёки уйқуни кузатиш каби стандарт имкониятлар ҳам бор. Смарт-соатлар 60 турдаги спорт режимларига эга, жумладан, баскетбол, футбол, теннис, югуриш, юриш ва ҳоказо. Шунингдек, улар телефонга келган қўнғироқлар ва хабарларни кўрсата олади.
Девайс 18 майдан бошлаб Ҳиндистонда 17 999 рупий (231 доллар) қийматида сотувга чиққан. Кейинроқ улар онлайн майдончалар орқали ҳам сотилади.