Италия футболи афсонаси Дарио Шимич Ўзбекистонга қарши ўйиндаги таассуротлари билан ўртоқлашди. - Дарио, ўйин ҳақида қандай фикрдасиз? Учрашув тенг руҳда ўтдими ёки қайсидир жамоа устунлик қилдими? - Бу ўйин биринчи навбатда мухлислар учун ташкиллаштирилди. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо танаффусдан сўнг рақиб жамоа ташаббусни қўлга олди. Ўзбекистон терма жамоаси биздан бироз ёшроқ эди, бу якунда натижага таъсир ўтказди - 3:2. Бу ҳисоб ўйин учун арзирли бўлди. Ўйлайманки, мухлислар ҳам ушбу баҳсдан мамнун бўлишди. - Рақиб жамоадан кимнидир ажратиб кўрсата оласизми? - Рақиб бутун жамоа бўлиб яхши ўйин кўрсатди. Беш-олти нафар футболчи қойилмақом ҳаракат қилди.