Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича маълумот берди. Унга кўра 18,4 минг киши даволаниш мақсадида келди. Шунингдек: - қариндошларни йўқлаш — 536,2 минг киши; - дам олиш — 37,2 минг киши; - хизмат юзасидан — 13,6 минг киши; - тижорат — 2,9 минг киши; - ўқиш мақсадида — 1,2 минг киши.