Анадолу агентлиги директорлар кенгаши раиси ва бош директори Сердар Қарагез Турк Давлатлари Ташкилоти (TDT) Алоқа департаменти томонидан ташкил этилган ОАВ ва ахборот учун масъул вазирлар ва юқори мансабдор шахсларнинг 4-йиғилишига баҳо берди. Бу ҳақда Anadolu агенлиги хабар беради.
Сердар Қарагёз туркий ахборот агентликлари ўртасида иттифоқ тузиш муҳимлигини таъкидлади. «Анадолу агентлигининг энг муҳим вазифаларидан бири туркий республикалар ахборот агентликлари учун ягона марказ ташкил этишдир.
Яқин келажакда биз буни Истанбулда жойлашган институционал бирлашмага айлантирамиз. Шундай қилиб, туркий дунё мазмуни – янгиликлар, фото ва видеолар алмашинувини таъминлаймиз. Умумий маълумотлар базаси яратилади. Анадолу туркий дунёда ахборот агентликларининг салоҳиятини ошириш учун дастурлар тайёрлайди. Агентлик, шунингдек, Европа ахборот агентликлари ассоциациясининг асосчиларидан бири ҳисобланади. «Анадолу» агентлиги Туркий тиллар ахборот агентликлари иттифоқини амалга оширишда етакчи рол ўйнайди», – деди Сердар Қарагёз.
Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Истанбулда Туркий давлатлар ташкилоти Ахборот ва оммавий ахборот воситалари вазирлари ва юқори мансабдор шахсларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтган эди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев иштирок этди.