29 апрель куни соат 14.00 атрофида Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтган автомобил йўлида “Лаcетти” русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳолат юзасидан ИИВ расмий телеграм каналида видеолавҳа эълон қилинди. Маълум бўлишича, 1972 йилда туғилган “Лаcетти” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида қулупнай сотиб турган фуқарони уриб кетган. Ҳодиса оқибатида сотувчи оғир турдаги тан жароҳати олиб, ҳушсиз ҳолатда шифохонага юборилган.
“Йўл ҳаракати иштирокчиларига халақит бермаслик учун фуқаролардан белгиланмаган жойларда савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланмаслигини сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.