Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасига тегишли учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бу хабарларни мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди, дея муносабат билдирди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан қўшни давлатлар ҳаво маконини бузиш ҳолатлари бўлмаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўшни давлатлар авиацияси томонидан мамлакатимиз ҳаво маконининг бузилиш ҳолатларини қайд этмаган.
Мудофаа вазирлигининг учувчисиз бошқариладиган, қирувчи ва ишғол авиацияси қатъий белгиланган тартибда жанговар навбатчилик ўтамоқда, дейилади вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълумотида.