Тошкентда 1 май, якшанба куни кичкина болакай 11-қаватдан қулаб тушди ва вафот этди.
Воқеа жойидан олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Хабар қилинишича, бола кўп қаватли уйнинг 11-қаватидан қулаган.
Кадрларда 4-5 ёшли боланинг жасади уй яқинидаги йўлда мато билан қопланган ҳолда қандай ётганини кўриш мумкин. Воқеа жойига гувоҳлар тўпланган, у ерда тез ёрдам машинаси ҳам тўхтаб қолган.
Ижтимоий тармоқларда ота-оналар ҳушёр бўлишга, деразаларни очиқ, болаларни қаровсиз қолдирмасликка чақирилади.