Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасидаги сўнгги учта учрашув якунига етди.
Тошкентда «Бунёдкор» ўз майдонида «Сурхон» билан куч синашди. Баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.
«Қўқон-1912» эса Олтиариқнинг «Дўстлик» клуби билан баҳслашди. Голларга бой кечган ўйинда 4:1 ҳисобида қўқонликар муваффақият қозонди.
«Шўртан» эса Ғузорда биринчи лига иштирокчиси «Андижон II»ни мағлубиятга учратди, – 3:0
Ўзбекистон кубоги. 2-тур
«Шўртан» – «Андижон-II» – 3:0
Голлар: Муҳриддин Зоиров 36, 58, Нодиржон Нурматов 69.
«Қўқон-1912» – «Дўстлик-Олтиариқ» – 4:1
Голлар: Жамшид Ҳасанов 3, 76, Ойбек Рустамов 31, Мурод Комилов 83 – Мўйдин Мамазулумов, 21.
«Бунёдкор» – «Сурхон» – 0:0