Абдикарим Алимбаев ва Ражаббой Аҳмадзода вазиятни бартараф этиш ва провокацияларнинг олдини олиш мақсадида музокаралар олиб боришди.
Музокаралар 1,5 соат давом этди:
томонлар аввал эришилган келишувларни амалга ошириш ҳақида мулоқот қилишди;
томонлар чегарадан қўшимча кучларни олиб чиқиб кетишади;
икки давлат ҳарбий прокуратураси кечаги воқеаларни тергов қилади;
асосий трассаларда икки давлат ИИВ ходимлари биргаликда патруллик қилишади;
чегарадош вилоятлар раҳбарлари аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради;
Ҳозир чегарада вазият тинч.