Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Янгиер шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Ш.Н. ўзига “Шодлик” МФЙ ҳудудида “Спорт мажмуаси” қуриш учун ажратилган 18 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 70 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.