Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига бориб, Биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
“Ўз аждодлари, фидойиларини эъзозлаган халқ ҳамиша ҳурматга сазовор. Афсуски, тарихимизда миллат етакчиларининг тириклигида улуғланиб, дунёдан ўтганидан сўнг қораланган ҳолатлари ҳам бўлган. Бу кўп жиҳатдан кейинги авлодларнинг виждони ва мардлигига боғлиқ”,-дейилади президент матбуот хизмати тарқатган расмий хабарпда.
Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари бўлган биринчи кундан Ислом Каримовнинг “ишларини давом эттириш”га ваъда берган ва унинг хотирасини абадийлаштириш бўйича қарорлар қабул қилган.
2016 йилда вафот этган Ислом Каримовнинг туғилган кунини ҳар йили 30 январь кунини нишонлаш Ўзбекистонда анъанага айлантирилди.
Маросимда Олий Мажлис палаталари, президент администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.