Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ аҳолига 74 турдаги дори воситалари бепул берилади, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Ушбу мақсадда давлат томонидан бепул тарқатилиши керак бўлган дори-дармон учун ажратилган маблағлар 3 баробар оширилади, - дейилган хабарда. Бепул тарқатиладиган дорилар, жумладан: - қон босими ортиши аниқланган 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (enalapril); - қандли диабет аниқланган беморларга инсулинлар ва метформин дори дори воситалари оилавий шифокорлар орқали бепул тарқатилади; Дори воситалари аҳолига оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади. Шунингдек, Тараққиёт страгиясига мувофиқ хонадонбай тиббий профилактика кучайтирилиши ҳам айтиб ўтилган. Жумладан, хонадонбай тиббий профилактика кучайтирилиб, 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолида: - онкологик, - бўқоқ, - қандли диабет - юқори қон босими, - инсульт, - инфаркт касалликларини эрта босқичларда аниқлаш йўлга қўйилади. Бундан ташқари, 30 - 55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни, 45-65 ёшдаги аёллар орасида сут бези саратонини эрта аниқлаш учун текширувлар ўтказилади.