ЖЧ-2022 Осиё саралаш босқич ҳал қилувчи раундининг 7-тур учрашувлари давом этмоқда.
Эрон миллий терма жамоаси ўз майдонида Ироқга қарши майдонга тушди. Учрашув 1:0 ҳисобида эронлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.
Бу ғалабадан кейин Эрон ўз очколари сонини 19тага етказди ҳамда жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
ЖЧ-2022. Осиё 3-саралаш босқичи.
А гуруҳи. 7-тур
Эрон – Ироқ – 1:0
Гол: Меҳди Торимий, 48