Пойтахтимиз бокс бўйича 22 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Бугун учинчи кун беллашувлари ўз якунига етди. 24 январь санасида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. Қувонарлиси, юртдошларимизнинг барчаси рақибларини мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади. -48 кг: Асилбек Жалилов – Қаюм Ариффин (Малайзия) -51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов – Ҳайкал Муҳаммад (Малайзия) -54 кг: Шаҳзод Музаффаров – Имдад Муҳаммад (Малайзия) -75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев – Данияр Омарбек ули (Қирғистон) -50 кг: Сабина Бобокулова – Руҳафзо Ҳақназарова (Тожикистон) -52 кг: Феруза Казакова – Мунгунсаран Балсан (Мўғулистон)