Яккабоғ тумани ҳокимлиги куни кеча йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланувчи уюшмада ишловчи аёллар жанжалига муносабат билдирди. Ҳокимлик расмий саҳифасида ёзилишича, аёллардан бири 38 ёш, яна бири 40 ёшда.
24 январь куни мазкур жанжалнинг асосий иштирокчилари бўлган икки аёл ва видеода жанжал сабаби деб айтилган уюшмалар вакиллари билан туман Ички ишлар бўлими тегишли масъуллари ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими жамоатчилиги иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Туман Ички ишлар бўлимида ўтказилган йиғилиш давомида ҳар иккала томонга мавжуд муаммони қонун доирасида ҳал этиш лозимлиги тушунтирилди.
Шу жараёнда бу каби кўнгилсиз ҳолатлар қайта содир этилишининг олдини олиш мақсадида ҳар иккала аёлга ҳам ҳимоя ордери расмийлаштирилди.
Ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.