Давлат статистика қўмитаси 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби бўйича маълумот берди. Унга кўра меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 57,6 фоизни ташкил этмоқда. Тўлиқ маълумот қуйидагича: - меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 31,2 фоиз; - меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 57,6 фоиз; - меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 11,2 фоиз.