2022 йил 4 январь куни соат 20:30 ларда, Наманган тумани Равнақ маҳалласи ҳудудида, Наманган туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Газель русумли автомашинасини ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида яшаган, 1961 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 4 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.