Марказий банк 10 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси +18,16 сўмга ошиб, 10 836,21 сўмни ташкил қилди. Евро курси ҳам кескин кўтарилди (+70,40) ва 12 311,02 сўмга етди. Бир Россия рубли +0,16 сўмга ошиб, 143,10 сўм бўлди.