Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов лейкоз касаллиги билан оғриб, гематология ва қон қуйиш марказида даволанмоқда. Бир қатор шоу-бизнес юлдузлари Instagram саҳифаларида қўшиқчига исталган гуруҳдаги қон донорлари сўраб мурожаат қилишган. Маълум қилинишича, Равшан Намозов икки йилдан буён ушбу касалликдан азият чекади.