Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари авторейдлар ўтказаётган пайтда йўловчилар ёнидан турли гиёҳвандлик моддалари топилмоқда.
Йўллардаги текширувлар давомида:
7 январ куни Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган Lacetti йўловчиси ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган;
7 январ куни Сергели туманида Spark йўловчиси ёнидан целлофанга солинган, сариқ рангли, кукунсимон модда топилган;
шу куни Бектемир туманида Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган Lacetti йўловчиси ёнидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган;
8 январ куни Cobalt йўловчиси ёнидан гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва аниқланган моддалар туман ИИО ФМБга топширилган.