2021 йил декабрь ойида банан нархлари ноябрь ойига нисбатан ўртача 4 фоизга арзонлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди. Банан нархлари йил бошидан буён ўртача 12,2 фоизга арзонлашгани кузатилган. Ўтган йили ноябргача Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан 58,6 минг тонна банан импорт қилган.