"Шерлар" сафига "Бунёдкор"дан ҳужумчи келиб қўшилди. Мираҳмадов эркин агент сифатида "Пахтакор" билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Ҳозирга қадар у Суперлигада "Бунёдкор" ва "Обод" жамоалари сафида майдонга тушган. 79 беллашувда 20 гол муаллифига айланган. Дербиларда Миржаҳон "Пахтакор" дарвозасини 4 марта ишғол қилганди. Умид қиламизки, Мираҳмадовнинг "Пахтакор"даги фаолияти омадли бўлади ва у "Пахтакор" билан совринларга эга чиқади.