Фото: «raidokp.ru» 1997 йил «Титаник» фильмида суратга тушаётган вақтида танишган актриса Кейт Уинслет ва Леонардо Ди Каприо пандемия сабабли уч йил давомида бир-бири билан кўриша олмади. Актёрлар иккаласи ҳам Лос-Анжелесда бўлгандагина учрашишга муваффақ бўлди. Уинслет ўша пайтда ўзини йиғидан тўхтата олмаганини сўзлаб берди ва фильмдаги партнёрини «ҳаётининг ярми» деб билишини айтди. «Биз ўз мамлакатимизни тарк эта олмадик, – дейди Кейт Уинслет The Guardian нашрига. – Дунёдаги кўплаб дўстлар каби биз ҳам пандемия туфайли бир-биримизни соғиндик. У менинг дўстим, жуда яқин дўстим. Биз бир умрга боғланганмиз».