Фото: Anadolu Agency via Getty Images Афғонистонда толиблар парламент ва тинчлик масалалари бўйича вазирликлар тугатилишини эълон қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. Бундан ташқари, толиблар сайлов масалалари билан шуғулланган иккита махсус комиссия фаолияти тўхтатилганини маълум қилди. Толиблар ҳукумати вакили Билол Каримий ушбу вазирлик ва комиссиялар Афғонистондаги жорий шароитда керак эмаслигини айтган.