Маълумотларга кўра, шаҳардаги бозорлардан бири зарбага учраган. Унинг оқибатида яна 78 киши жароҳат олган.
Фронт назоратида бўлган Tigrai TV телеканалининг хабар беришича, 16 декабрда Аламата шаҳрига Эфиопия федерал кучлари томонидан 6та зарба берилган.
Эфиопия ҳукумати ҳозирча ушбу ҳодисага изоҳ бермаган. Мустақил манбалардан ҳам зарба берилгани ва унинг оқибатлари ҳақида тасдиқлов олинмаган.
Аламата шаҳри Эфиопиянинг шимолини марказий қисми билан боғловчи стратегик муҳим автотрасса бўйида жойлашган. Федерал кучлар 28 ноябрда Тиграй кучларига қарши йирик ҳужумни бошлаган. Унинг давомида ҳукумат кучлари Амхара ва Афар штатларидаги 30дан кўпроқ шаҳар устидан назоратни қайтара олган ва исёнчиларни Тиграй томон чекинишга мажбур қилган. Бироқ 12 декабрда исёнчилар қарши ҳужумга ўтиб, бир қатор ҳудудларда муайян муваффақиятга эришган. Жумладан, улар Амхара шимолидаги Лалибэла шаҳрини босиб олишган.
tass.ru