Шифокор Ҳилола Жумаева:
Қон камайиши деганда қон таркибидаги гемоглобин оқсилининг камайиши назарда тутилади. Камқонлик аниқланганда шифокор томонидан даво муолажалари белгилаб берилади. Камқонликнинг енгил даражалари ва профилактика мақсадида табиий маҳсулотлар ёрдамида организмга ёрдам бериш мумкин.
-Бунда энг фойдали мол гўшти бўлиб, гўштни баланд оловда қовурмаслик лозим(акс ҳолда гўшт таркибидаги темир моддаси сўрилиши қийин шаклга ўтади). Мол жигари ва қайнатилган гўшт ҳам жуда фойдали ҳисобланади.
-Олма, анор, лавлаги ва сабзидан табиий шарбатлар ичиш фойдали.
-Ёнғоқ ва ёнғоқ маҳсулотлари ва асал ҳам шифо бўлади.
-Таркибида С витамини бўлган цитрус мевалар ҳам тавсия этилади.
– Камқонликда аччиқ чой ва қаҳва ичиш тавсия этилмайди. Уларнинг таркибида организмдан темир ва кальцийни ювиб чиқарувчи моддалар мавжуд.
«Соғлом ҳаёт»