Ўзбекистонда шамоллашга қарши дориларнинг нархлари йил бошидан буён ўртача 9,1 фоизга қимматлади. Бу ҳақда Давлат Статистика қўмитаси навбатдаги ҳисоботида маълум қилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, биргина ноябрь ойида шамоллашга қарши дорилар нархи 1,2 фоизга ошган.
Статистика қўмитаси ҳисоботида дорилар нархларининг кўтарилиши сабаблари изоҳланмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам бу борада тушунтириш бермади.