Ўзбекистонда бундан буён жиноий жавобгарликка тортиш 14 ёшдан бошланади. Адлия вазирлигининг билдиришича, бу борадаги 735-сонли қонун президент томонидан 7 декабрда имзоланди.
Аввалги қонунчиликка асосан 13 ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилар эди.
Бундан ташқари 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали содир этилганда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланди.
Қонунда вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишда педагог билан бир қаторда психолог ҳам қатнашиши белгиланди.