Маълумот берилишича, Ми-8 ҳарбий вертолёти 100 метрча баландликда чегарани кесиб ўтган ва Беларусь ҳудудига 1 км ичкарига кирган. Украинанинг Ми-8 ҳарбий вертолёти машғулотлар вақтида Беларусь давлат чегарасини бузиб кирди. Бу ҳақда Беларусь давлат чегара қўмитаси хабар берди. “Бугун, 4 декабрь куни соат 12ларда Беларусь-Украина чегарасининг “Новая Рудня” ўтказув пункти атрофида Беларусь Республикаси ҳаво сарҳади Украина томонидан бузилгани қайд этилди”, – дейилади хабарда. Қўмитанинг маълумот беришича, Украинанинг Ми-8 ҳарбий вертолёти 100 метрча баландликда давлат чегарасини кесиб ўтган ва Беларусь ҳудудига 1 км ичкарига кирган. “Украина томони ушбу ҳодиса тўғрисида хабардор қилинди”, – деб маълум қилган Беларусь давлат чегара қўмитаси.