Энди Хитойда спиртли ичимликларни истеъмол қилган фуқаролар улар билан бирга ичганларнинг жиноятлари учун ҳам жавобгар бўлади.
Агар маст одам автоҳалокатга учраса, у билан бирга ичганлар ҳам айбор ҳисобланади, чунки улар мастни ҳайдашдан қайтармаган.
Шунингдек, Хитой судлари маст одамни хавфсиз жойга кузатиб қўймаганликлари ёки зарурат туғилганда уни касалхонага жўнатмаганликлари учун фуқароларни жиноий жавобгарликка тортишлари мумкин бўлади.
РБК