АҚШ ва КИП(Курдистон ишчи партияси) Ироқ чегарасига минглаб жангариларни жойлаштирмоқда.
Янги қуролланган араб гуруҳи „Ал-Жазира“ гвардияси деб аталади.
2017 йил охирида АҚШ Марказий қўмондонлиги “DEASH – террористларининг қайта тикланишига қарши туриш” баҳонаси билан Сурияда чегара қўшинларини ташкил қилишни режалаштирган эди. Бу режа Туркиянинг дипломатик ва ҳарбий босими туфайли муваффақиятсизликка учради.
Туркия қуролли кучларининг 2018 йилда “Зайтун новдаси” ва 2019 йилда “Тинчлик манбаи” амалиётларини бошлаши АҚШнинг режасига тўсқинлик қилди.
Март ойида КИП/ОНС террористлари АҚШ талабига биноан Сурия Демократик кучлари номидан ҳаракат қилиб, Фрот дарёсининг шарқида янги қайта қуриш жараёнини бошлади, дея хабар беради Анадолу.
Жангариларнинг аксарияти араблардан, озроқ қисми курдлардан ташкил топган. Гап минглаб жангарилар ҳақида кетмоқда, уларни жойлаштириш АҚШ қарорига кўра икки йўналишда – Хасеке ва Дейр-аз-Зор провинцияларининг маъмурий чегаралари бўйлаб амалга оширилади.
Қўшма Штатлар „Гвардия“ жангариларини жойлаштириш учун янги нуқталарни қидирмоқда.