Тошкентда С. A. Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат кинематография институтининг (ВГИК) янги очилган филиалига кириш имтиҳонлари якунланди.
Талабалар «драматургия» ва «кинопродюсерлик» йўналишларида таҳсил оладилар ва ўқишни тамомлагач, битирувчилар Ўзбекистонда ҳам Россия даражадасига дипломга эга бўладилар.
Маълумот учун, институтнинг филиали 28 сентябрь ва 3 октябрь кунлари бўлиб ўтган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида тантанали равишда очилган эди.