Қирғизистон ҳукумати мамлакатда АҚШ ҳарбий базаси жойлаштирилиши имкониятини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров маълум қилди.
«Кантда Россия базаси бор. Бизга битта база етарли», — деди у Қирғизистонда АҚШ ҳарбий базаси очилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан.
«Иккита база жойлаштириб, таъсирга эга давлатлар билан сичқон-мушук ўйини ўйнашни истамаймиз», — дея қўшимча қилди у.
2001 йилда Бишкекдаги Манас аэропортида АҚШ базаси очилганди. У Афғонистондаги «Мустаҳкам озодлик» операциясини қўллаб-қувватлашга мўлжалланганди. База 2014 йилда Қирғизистон талаби билан ёпилган.