Олимлар сўнгги тадқиқотлар натижасида маиший тозалаш воситаларидан фойдаланиш келгуси авлод саломатлигига хавф солиши мумкинлигини аниқладилар. Улар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳомиладорлик даврида тозаловчи ва дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланган аёлларнинг аксариятида болалар астма касаллиги билан дунёга келган.
Олимлар тадқиқот давомида 3318 та она ва болага тегишли маълумотларни ўрганиб чиқишган. Натижаларга кўра, тозаловчи ва дезинфекцияловчи воситалардан ҳомиладор бўлишдан олдин фойдалана бошлаган аёлларда боланинг астма билан туғилиши хавфи 71% га ошган.
Мутахассислар дезинфекцияловчи ва тозаловчи воситалар она организмидаги ўзгаришларга сабаб бўлиши, жиддий касалликлар хавфини келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилганлар.