Халқаро майдонда Ўзбекистон номидан қатнашаётган айни пайтдаги ягона клубимиз "Насаф" ОФК кубоги ярим финал босқичидан муваффақиятли ўтди. Гонг Конгнинг "Ли Ман" жамоасига қарши кечган беллашувда "аждарлар" 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани тантана қилди. Уларнинг ҳал қилувчи беллашувдаги рақиби Баҳрайннинг "Ал-Муҳаррақ" ҳамда Қувайтнинг "Қувайт СК" жамоалари ўртасидаги учрашувда аниқланди. Унда баҳрайнликлар 2:0 ҳисоби билан зафар қучди. Энди ОФК кубоги чемпиони номига ойдинлик киритиб берувчи "Насаф" - "Ал-Муҳаррақ" ўйини 5 ноябрь куни, Баҳрайн давлатида бўлиб ўтади.