Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Саидобод шиалар масжидида содир этилган теракт оқибатида 150 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС «Атталаат-и рўз» газетасига таяниб хабар берди.
Нашрнинг маълумот беришича, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида болалар ва ўсмирлар кўпчиликни ташкил этади. Теракт оқибатида камида 200 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Теракт жума намози вақтида амалга оширилганди.
«Толибон» ҳаракатининг маданият бўйича комиссияси аъзоси Муҳаммад Жалолнинг маълум қилишича, портлашни «ИШИД Хуросон» террорчи гуруҳи аъзолари уюштирган.