Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Фозилович Идиев қидирувга берилди.
У фирибгарликда айбланмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Унга асосан, Нодир Идиев 1972 йил 26 февралида Бухоро шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Хуршид кўчаси 10 А-уй, 36-хонадонда яшаган.
Қайд этилишича, у фирибгарлик жиноятини содир қилиб, суд-тергов органларидан яширинганлиги сабабли Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан қидирилмоқда.
«Ушбу шахснинг яширинган жойини аниқлашда амалий ёрдам кўрсатган фуқаронинг шахси сир сақланади ҳамда пул мукофоти билан рағбатлантирилади», – дейилади хабарда.
Мурожаат учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш сўралмоқда:
(65) 222-59-00;
(65) 222-89-50;
(98) 274-93-33;
(97) 301-44-41 телефон рақамлари ёки 102-қисқа рақами.