Сўгал одатда папилломавирус инфекцияси натижасида юзага келади. Ҳозирги вақтда сўгалларни олиб ташлашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
– Жарроҳлик. Сўгал маҳаллий оғриқсизлантирилган ҳолатда жарроҳлик асбоблари ёрдамида олиб ташланади. Яра 1-2 ҳафта ичида тузалади, лекин кўпинча чандиқ қолади.
– Электрокоагуляция. Неоплазма ҳужайралари электр токи билан ўлдирилади. 2-3 кундан кейин сўгал жойида қобиқ пайдо бўлади. 5-7 кундан кейин йўқолади, камдан-кам ҳолларда чандиқ ҳосил бўлади.
– Лазер. Сўгални олиб ташлашнинг бу усули оғриқсиздир, асоратларни келтириб чиқармайди ва из қолдирмайди. Жараён маҳаллий наркоз остида амалга оширилади ва бир неча дақиқа давом етади.
Сўгалдан қандай қутулиш тўғрисида қарорни шифокор қабул қилиши керак. Сўгални ўз-ўзидан олиб ташлаш инфекцияни терининг соғлом қисмларига тарқалишига олиб келиши мумкин.
SoglomHayot