Мазкур рецепт асосида тайёрланган соусни ҳеч иккиланмасдан гўшт ва товуқли таомлар, шунингдек, исталган гарнирга қўшиб истеъмол қилсангиз бўлади.
Керакли маҳсулотлар:
помидор — 2500 г;
саримсоқ пиёз — 1 та;
қалампир — 1-2 дона;
туз — 0,5 ош қошиқ;
шакар — 1 ош қошиқ;
қуритилган шивит.
Тайёрланиш жараёни:
Помидорни бир неча дақиқа қайнаган сув солинг, олгандан кейин пўстини артинг.
Блендерда аралаштиринг.
Баланд оловга қўйиб қайнатинг, қайнаб чиққанидан кейин оловни пасайтиринг (қуйилгунича тахминан 1-1,5 соат оловда турсин)
Саримсоқ ва қалампирни майдаланг.
Туз ва зираворлар билан қўшиб аралаштиринг.
Зираворли аралашмани помидорга қўшиб яна 10 дақиқа қайнатинг.
Тайёр соусни стерилланган банкаларга солиб чиқинг.
Устини иссиқ қилиб ўраб қўйинг.