Швеция – Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашув якунланди. Мазкур баҳсда Сречко Катанец шогирдлари 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувда майдон эгалари тезкор гол киритишга эришди. Қанотдан узатилган тўпни Абдулла Абдуллаев ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Беллашувнинг 36-дақиқасида ҳимоячиларимизнинг хатосидан сўнг Телен орадаги фарқни яна биттага оширди. 71-дақиқада термамиз ҳисобни қисқартирди. Фаррух Сайфиевнинг ажойиб узатмасини Шомуродов гол билан якунлаб қўйди. Шу тариқа, баҳс сўнггига қадар ҳисоб ўзгармай қолди. Швеция - Ўзбекистон 2:1 Гол: Абдулла Абдуллаев (автогол), 56, 1:0, Исаак Кизе Телин, 35, Элдор Шомуродов 70, 2:1 Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев, Абдулла Абдуллаев, Достон Турсунов, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Ойбек Бозоров, Жалолиддин Машарипов, Фаррух Икромов, Элдор Шомуродов. Захира: Валижон Раҳимов, Санжар Қувватов, Ислом Қобилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов, Аброр Исмоилов, Хожимат Эркинов, Санжар Қодирқулов, Акмал Мозговой, Азизбек Амонов, Игорь Сергеев.