Шанба куни Германиянинг Вильмерсорф туманида жойлашган Берлин боғида 29 ёшли афғонистонлик йигит 58 ёшли боғбон аёлга ҳужум қилди.
Берлин полицияси маълумотларига кўра, эркакка ишчи аёлнинг ўсимликларга ғамхўрлик қилиши ёқмаган. У аёлнинг бўйнига пичоқ билан бир неча марта зарба берган, сўнг ёрдамга келган 66 ёшли кишига ҳам жароҳат етказган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 2016 йилдан буён Германияда яшаётган гумондорни ҳибсга олишди. Унга руҳий касаллик ташхиси қўйилган.
ТАСС