Толибон Aфғонистон бўйлаб ҳавога ўқ узишни тақиқлаганини эълон қилди. Бу ҳақда 5 сентябрь, якшанба куни Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.
Тегишли буйруқ матни унинг твиттердаги аккаунтида эълон қилинган ва маҳаллий маъмурият ва ҳарбийларга юборилган. Постда «Кобул ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳавога ўқ узиш одамларнинг ўлимига ва жароҳатланишига олиб келади, шунингдек, тинч аҳоли ўртасида қўрқувни уйғотади», деб қайд этилган.
Тақиқдан ташқари, ҳарбийларга ҳавога ўқ узганларни ҳибсга олиш ва қуролсизлантириш буюрилган. Полиция ва разведка ходимларига айбдорларни аниқлаш ва жазолаш учун «зудлик билан ва кескин» чоралар кўриш буюрилди. Санкциялар тартибни бузган толибларнинг ўзига нисбатан қўлланилиши кўрсатилган.
Aввалроқ Толибон ҳавога ўқ узган жангариларни жазолашга ваъда бергани ҳақида хабар берилганди. Шаҳарларда ҳавода ўқ отганларнинг қуроллари тортиб олинади ва судга тортилади.
ТАСС