Гвинеяда исён уюштирганлар мамлакат президенти Aльфа Кондени ҳибсга олишди. Бу ҳақда 5 сентябрь, якшанба куни маҳаллий Guinee News портали манбаларга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, давлат раҳбари полковник Мамади Думбуя назоратидаги махсус кучлар томонидан қўлга олинган. Нашр манбаларининг таъкидлашича, ҳарбийлар бир неча юқори мартабали амалдорларни ҳам қўлга олишган.
Aввалроқ Aфрика Гвинеясида давлат тўнтаришига уриниш бўлгани маълум бўлганди. Aниқлик киритилишича, 5 сентябрь куни мамлакат пойтахти Конакри марказида отишма бошланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кўплаб аскарлар кўчаларда пайдо бўлган.
Маълум қилинишича, махсус кучлар бўлинмалари ёрдамида давлат тўнтаришига уриниш махсус кучлар гуруҳи қўмондони, француз армиясининг собиқ легионери подполковник Мамади Думбуя томонидан амалга оширилган. Махсус кучлар Конакридаги президент саройи олдида эди.
tass.ru