Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “Виктор Банников” халқаро турнирида Туркия вакилларига қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг 31-дақиқасида Муроджон Комилов ҳисобни очиб, жамоамизни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг бошига келиб Муҳаммет Aли Ўзбашкижи мувозанатни тиклади, 1:1. Орадан 5 дақиқа ўтиб Искандар Солиев турклар дарвозасини ишғол қилди, 2:1. Шундан кейин Aзизбек Усмоновнинг голи эвазига ҳисоб мустаҳкамланганди, бироқ 82-дақиқада Эмирҳан Каяр орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди, 3:2. Ўйин шу ҳисоб билан якунланди. “Виктор Банников” халқаро хотира турнири “Б” гуруҳи | 3-тур Ўзбекистон - Туркия 3:2 Голлар: Муроджон Комилов 31, Муҳаммет Aли Ўзбашкижи 48, Искандар Солиев 53, Aзизбек Усмонов 70, Эмирҳан Каяр 82. Вакилларимиз кейинги учрашувни Белоруссияга қарши ўтказади. Ўйин эртага Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.