Туркия миллий авиакомпанияси “Turkish Airlines”нинг эвакуация парвози чоғида афғонистонлик аёл қиз фарзандни дунёга келтирди.
“Афғонистондаги сиёсий беқарорлик туфайли бу мамлакат фуқаролари уни тарк этишга ҳаракат қилмоқдалар. Бизнинг авиакомпаниямиз эвакуация пайтида Афғонистон фуқаросининг тўлғоғи тутишни бошлади. Бизнинг самолётимиз экипажи аёлга хавфсиз туғилишига ёрдам берди. Туғилган қиз ва аёлнинг аҳволи яхши», – деди “Turkish Airlines” вакили.
Унинг қўшимча қилишича, аёл бола туғишни бошлаганда, стюардессалар йўловчилардан спикер орқали улар орасида шифокор борми, деб сўрашган, лекин ўша вақтда шифокор бўлмаган.
“Бизнинг ходимларимиз махсус тёргарликдан ўтмоқдалар, шунинг учун улар шифокор ўрнига бу ишни қилишди. Қизалоқга Ҳавва исми қўйилди”, – деб қўшимча қилди авиакомпания вакили.
Унинг сўзларига кўра, фавқулодда вазият туфайли самолёт Кувайтга қўнди ва туғруқдаги аёл ва чақалоқнинг аҳволига керакли мониторинг ўтказилгач, хавфсиз тарзда саёҳатнинг охирги манзилига – Бирмингемга учди.
РИА Новости