21 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан, Ургут тумани Ўрамас маҳалласида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълум қилди.
Тадбир давомида, Ургут тумани «Мирзабоғлон-Чеп» маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган Т.И. исмли аёл 18 минг AҚШ доллари эвазига A. исмли шахсга 1 килограмм 240 оғирликдаги «опий» гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан ушланди.
Бундан ташқари, гиёҳвандлик моддасини қўлга олинган шахсга олиб чиқишда яқиндан ёрдам берган Ш.О. ҳам ушланди.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жинояти иши қўзғатилган.