2021 йил 14 август куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, меҳмонхонасидаги стол устида турган 4.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 17 август куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати